ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ:

Ҳафта давомида рўй берган энг катта янгилик — Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодировнинг  Ўзбекистонга ташрифи бўлди. Уни Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

Рамзан Қодиров шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари​нинг қабрини зиёрат қилди. У шунингдек, «Artel» заводига борди. Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевни Чеченистонга таклиф қилди. Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва сўнгра Бухорога борди.

Фото: Getty Images

Ҳафтанинг асосий воқеаси — Гулнора Каримованинг 784 млн. долларига АҚШ ва Нидерландия даъво қилмоқда

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги «Lombard Odier» банкида музлатиб қўйилган 784 миллион АҚШ долларининг катта қисми Нидерландия ва АҚШ мутасаддиларига тегиши мумкин, деб ёзади изқувар-журналист Сильвиан Бессон.

Расмий хабар ва янгиликлар