Ҳафта дайжести: Мирзиёев Сергелида, нархи кескин ошган бензин, «Локомотив» — чемпион, тахтдан қулатилган Мугабе ва бошқалар
|03:33 / 20.11.201732 8919 мин
Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари, шунингдек, ҳафтанинг энг қизиқарли таҳлилий мақолалари билан KUN.UZ дайжестида танишинг.
Ҳафтанинг асосий воқеаларидан бири — Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг иш самарадорлиги оширилади
Шавкат Мирзиёев бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечириш, янги қурилаётган уй-жойлар ва бошқа объектлар билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Сергели туманига борди.
Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар аниқ иш жойлари билан таъминланадилар
ЖАҲОН
Ҳафтанинг муҳим янгилиги — Зимбабведа 37 йилдан буён ҳукмронлик қилиб келган диктатор Роберт Мугабенинг ағдарилиши бўлди. Ҳарбийлар пойтахни қўлга олишди ва Мугабени уй қамоғига ташлашди.