Ҳукумат мажбурий меҳнатга қарши, Куба ва Қирғизистонга янги раҳбарлар, Ереванда «Арман баҳори» ва ҳафтанинг бошқа хабарлари
Ҳафта давомида республикамиз ва жаҳонда рўй берган муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг қисқача шарҳи билан Kun.uz’нинг ҳафталик дайжестида таништирамиз.
Ўзбекистон янгиликлари
Ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф билан борди
Президент Бухорода йиғилиш ўтказди. Сусткашликка йўл қўяётган мутасаддилар жиддий огоҳлантирилди
Президент Навоийда. Ижро интизомини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди
Шавкат Мирзиёев Навоийдаги 3та лойиҳани бориб кўрди
Навоийда бир кунда тўртта иншоот фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон ҳукумати бундан буён мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳодиса» сифатида кўриб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида 17 апрель куни ўтказилган, ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва бошқа масалаларга бағишланган селектор йиғилишида маълум қилди.
Президент мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳолат» сифатида кўриб чиқишга топшириқ берган
Вазирларга ҳайфсан берилди
Ҳокимларга ҳайфсан берилди. Дилмурод Раҳматуллаев охирги марта огоҳлантирилди
Халқ таълими вазири ўзини оқламоқчи бўлди ва танқидга учради
«Ҳокимларга гапингиз ўтмаса, бизга айтмайсизми?» Соғлиқни сақлаш вазири муаммоларни кўтармаган
Энди ўзбошимча шанбаликлар бўлмайди. Ўқитувчилар «текширувчилар»га пул йиғмайди. «Нима учун ўқитувчиларни ҳимоя қилмадингиз?» Абдулла Арипов вазирни танқид қилди
Арипов Шодмоновга: Сиз ҳокимлик вакилларига эмас, ўз ходимларингизга адвокатлик қилинг
Фарғона вилояти ҳокими ваъда берди
Бухоро ҳокими ўзгарган сиёсат ҳақида гапирди
Самарқанд вилояти ҳокими президентдан узр сўради
Ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб этган, кўзбўямачилик қилган раҳбарлар жиноий жавобгарликка тортилади
Давлатлараро муносабатлар
Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича расмий маълумот берилди
Туркманистон делегацияси Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз чегараларининг демаркациясини муҳокама қилди
Медведев: Ўзбекистонда 200 миллиард куб метрдан зиёд газ қазиб олиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон икки ойда Қозоғистондан қанча буғдой сотиб олди?
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришни эътироф этди
Тайинловлар ва истеъфолар
Илгизар Собиров Хоразм вилояти ҳокимлигидан кетди, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди
Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзгарди
30 ёшли Ислом Бегжанов Нукус тумани ҳокимига ўринбосар бўлди
ЎзМТРК раҳбариятида яна ўзгариш
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
Ёқилғи-энергетика соҳаси
«ЛУКОЙЛ» Бухорода Қандим газни қайта ишлаш заводни тўлиқ ишга туширди. Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди
Ўзбекистон Россия билан АЭС қурилиши бўйича ҳужжатлар имзолашни режалаштирмоқда
Медведев: Ўзбекистонда 200 миллиард куб метрдан зиёд газ қазиб олиш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт ва молия
Ўзбекистон гилоси экспорти хавф остида(ми)? «Ўзбекозиқовқатхолдинг» гилос экспорти нархлари оширилишини изоҳлади
GM Uzbekistan йилнинг I чорагида Россияда нечта машина сотгани маълум
Kawasaki Heavy Industries Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарувчи завод қуради
Янги солиқ имтиёзлари апрель ва июль ойларидан амал қила бошлайди
Транспорт
Остона-Самарқанд халқаро поезд қатновлари йўлга қўйилди
Россия авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда
Ўзбекистонда транспорт воситаларини рўйхатга олишнинг янги тизими жорий этилади
Ўзбекистонда автомобиль рақамлари яна алмаштирилиши ҳақидаги хабарлар расман рад этилди
Самарқандда автобус ва трамвай чиптаси нархи 1200 сўмгача оширилди
Тошкент йўлларидаги панжаралар тўлиқ олиб ташланади
Тошкентдан Истанбулга парвозлар сони оширилди
Уй-жой қурилиши
Президент фармони: Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилади
Тошкент шаҳрида 9, 12 ва 16 қаватли кўплаб уй-жойлар қурилади
Бизнес юритиш учун ер электрон аукцион орқали ажратилади
Ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш электрон аукцион орқали амалга оширилади
Маънавият ва қадрият
Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилди — Президент қарори
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўзгарди
Дин ишлари қўмитаси раисининг янги ўринбосарлари ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди
Ўзбекистон Қуръон мусобақасида «Олий мукофот» кимга берилади?
Ҳуқуқ-тартибот
Қандай ҳолларда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйилади?
Тошкентда паспортлар ўрнига ID-карталар синов режимида жорий этилади
Жиноят процесси: интернетда видеоалоқа, мажлислар ёзуви ва ҳукмларни эълон қилиш
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўзгарди
Ўзини ДХХ ходимлари деб таништириб, 1 млн доллар талаб қилган босқинчилар қўлга олинди
Журналистика
Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот берди
ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2018-2020 йиллардаги фаолиятига доир концепцияси тақдим этилди
ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди онлайн-нашрлар билан ҳамкорликни кучайтиради
«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда веб-сайтларга тариф берилди
Мажбурий меҳнатга қарши курашда давлат ва интернет нашрлар ҳамкорлиги йўлга қўйилади
Жамият
АҚШ элчихонаси «Грин Кард»даги такрорий аризалар бўйича маълумот берди
Контракт тўлови миқдори камайиши мумкин(ми?)
«Чиройли» авторақамлар савдоси: Қозоғистон ва Ўзбекистон таққосланганда
ИИВ аҳолига биометрик паспортлар бўйича мурожаат билан чиқди
Таълим ва тиббиёт
Янги мактаб формаси синовдан ўтказила бошланди (фоторепортаж)
Мактаблардаги турникетлар учун пул йиғиладими? Вазиятга ойдинлик киритилди
14та юридик коллеж битирувчилари ТДЮУга тест имтиҳонларисиз кириши мумкин
Депутат ўқув йили муддати ва мавсумий таътиллар вақтини ўзгартиришни таклиф қилмоқда
Таҳлилий мақола ва репортажлар
Репортаж: Самарқанднинг умрбоқий қоғози қандай тайёрланади?
Бухородаги «Дилкушо» бозори. Унинг янги эгаси ким ва тадбиркорлар нега чирқиллатилмоқда?
Тахиатош туманида Кушон даврига оид қалъа қолдиқлари топилди
Жаҳон Банки: Ўзбекистонда хотин-қизлар уй қийноқлари ва тегажоғликдан қонунга кўра ҳимояланмаган
Дунёнинг энг кучли армиялари рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон юқорилади
Тошкент саёҳат учун энг машҳур МДҲ шаҳарлари рўйхатида нечанчи ўринни эгаллади?
20 йил эътикофда ўтирган мўйсафид: «Президент қариндошлар ўртасидаги силаи раҳмга сабабчи»
Қирғизистонда ҳукумат ўзгариши
Қирғизистон ҳукумати истеъфолари. Сўнгги 8 йилда бош вазирлар қандай кетган?
Қирғизистон парламенти ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирди
Жээнбеков ҳукуматни истеъфога чиқарди
Депутатлар Сапар Исаковга парламентда чиқиш қилишга йўл қўйишмади
Қирғизистон бош вазирлигига номзод маълум қилинди
Қирғизистонда ҳукуматнинг янги таркиби тайинланмоқда
Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
Қирғизистоннинг янги бош вазири лавозимга тасдиқланди
Арманистонда «бахмал инқилоб» бошланди
Ереван майдони. У ерда нималар бўлмоқда?
«Ереван баҳори». Серж Саргсян намойишчиларга чақириқ билан чиқди. Ереванда яна оммавий қўлга олишлар. Арманистон МХХ мамлакатда терактларнинг олди олингани ҳақида маълум қилди. Ереванда қўлга олинган намойишчилар сони 100 дан ошди
Саргсян мухолифат билан музокара учун келди, аммо мулоқот давомида уни тарк этди
Ереван бўйлаб намойишларнинг янги тўлқини бошланди
Ереван полицияси одамлар йиғилишига йўл қўймаяпти
МДҲ хабарлари
Лавров: Сурияга учирилган ракеталарнинг учдан икки қисми уриб туширилди
Порошенко МДҲ мамлакатлари билан қатор келишувларни бекор қилишга қарор қилди
Украина бош вазири МДҲдан чиқишнинг иқтисодий оқибатларига баҳо берди
Ўзбекистон Қозоғистондан 1500 бош туя харид қилди.
Озарбойжон парламенти янги бош вазирни тасдиқлади
Forbes россиялик энг бой тадбиркорларни маълум қилди. Усмонов ва Маҳмудов нечанчи ўринда?
Жаҳон хабарлари
Сурия можароси. Тереза Мэй Россияни айблаб чиқди
Германия: Россия ҳар доим ҳам Асадни ҳимоя қила олмайди
Путин Сурия бўйича огоҳлантириш билан чиқди
«Масъулиятсизлик!» - Хитой Суриядаги зарбаларга муносабат билдирди
Трамп: бутун дунё бўйлаб ядро қуролини йўқотиш керак
Туркияда 47 нафар ҳарбий тўнтарувга уринишдаги иштироки учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
КХДР ядро қуролини бошқа давлатларга бермасликка ваъда қилди
«Катта ўзгариш!» - Трамп Ким Чен Иннинг баёнотига муносабат билдирди
Хитой Ким Чен Иннинг қарорини маъқуллади
Евроиттифоқ КХДРнинг ядро синовларини тўхтатиш бўйича қарорини маъқуллади
Кастроларсиз Куба: Энди Озодлик оролида ислоҳотлар бўладими?
«Роскомнадзор» ва Telegram машмашалари
Telegram’ни Россияда блоклай бошлашди
Россия Telegram’ни блоклаб, нимага «эришди»?
Россия Telegram'нинг кулини кўкка совурмоқчи: App Store ва Google Play’га талаб юборилади
Павел Дуров кимлар билан тортишган ва бу нималар билан тугаган?
Роскомнадзор Telegram ишига кўмак кўрсатаётган барча ресурсларни блокламоқчи
«Telegram блокланганидан кейин ҳам ғалаба қозонди»
Кремль: Telegram блокланиши туфайли бошқа сервислар ишида носозлик юз бериши керак эмас
Роскомнадзор энди Facebook’га «ёпишди». Роскомнадзор Facebook қўйилган талабларни бажаришига умид қилмоқда
Қизиқарли хабарлар
Bombardier Ўзбекистон бозорига кирмоқчи
Thales International Ўзбекистонга ўз сунъий йўлдошини учиришда ёрдам беришга тайёр
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда кобейжинг карталари ишлаб чиқарилади
Келажак озиқ-овқати: 10 йилдан кейин дунё аҳли нима тановул қилади
Саратон ҳужайраларини аниқловчи микроскоп ихтиро қилинди
Олимлар пластикни бир неча кун ичида йўқ қилувчи бактерияни топишди
Лос-Анжелес ер юзидан йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги айтилди
Спорт хабарлари
Арсен Венгер даври тугади
Вадим Абрамов ва Самвел Бабаян ўзбек футболига қайтадими? - Умид Аҳмаджонов жавоб берди
Ўзбекистон Кубоги. Суперлиганинг 2 жамоаси турнирни эрта тарк этди. Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди
ОЧЛ. «Локомотив» гуруҳда қолиб кетди
ЎФА Рамазон ойида ўйинларнинг вақтини ифторлик ва таровиҳ намозлари вақтига мослаштиради
«Динамо» нега бир кунда иккита учрашув ўтказишга мажбур?
Сирдарёга футбол керак эмасми?
«Пахтакор» - «Қизилқум» ва «Насаф» - «Локомотив» ўйини ҳакамлари Суперлигадан четлатилди
Роналду 2018 йилдаги кўрсаткичлар бўйича Мессини ортда қолдирмоқда
Буюк Британия собиқ бош вазири: Россияда ЖЧ ўтказилишига сабаб – коррупция!
Мавзуга оид
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020
Фарғонада шаҳарларга янги ҳокимлар, прописка ҳақда янги қонун лойиҳаси, Туркияда коронавирусга қарши янги чоралар ва куннинг бошқа хабарлари
21:19 / 03.04.2020