Ҳукумат мажбурий меҳнатга қарши, Куба ва Қирғизистонга янги раҳбарлар, Ереванда «Арман баҳори» ва ҳафтанинг бошқа хабарлари
|00:00 / 23.04.201821 72512 мин
Ҳафта давомида республикамиз ва жаҳонда рўй берган муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг қисқача шарҳи билан Kun.uz’нинг ҳафталик дайжестида таништирамиз.
Ўзбекистон янгиликлари
Ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф билан борди
Президент Бухорода йиғилиш ўтказди. Сусткашликка йўл қўяётган мутасаддилар жиддий огоҳлантирилди
Президент Навоийда. Ижро интизомини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди
Ўзбекистон ҳукумати бундан буён мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳодиса» сифатида кўриб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида 17 апрель куни ўтказилган, ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва бошқа масалаларга бағишланган селектор йиғилишида маълум қилди.
Фото: BBC
Мавзуга оид
Президент мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳолат» сифатида кўриб чиқишга топшириқ берган